Ўзбекистон | 13:50 / 01.11.2024
1904
1 дақиқада ўқилади

"Ўзбекистон – 2030" стратегияси хитой тилида нашр этилди

Мамлакатнинг Пекиндаги элчихонаси ташаббуси билан "Тараққиёт стратегияси" маркази билан биргаликда "Ўзбекистон – 2030" стратегияси илк бор хитой тилида рисола шаклида нашр этилди.

Фото: Дунё

Таржима Хитой Марказий Миллатлар университети доценти Дилсора Мирзааҳмедова томонидан амалга оширилди.

Мазкур қўлланма Хитойнинг сиёсий, илмий-таҳлилий, ишбилармон доиралари ва кенг жамоатчилигини "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида юртимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар жараёни ва уларнинг мазмун-моҳияти билан таништиришга мўлжалланган.

Шунингдек, хитой тилидаги "Ўзбекистон – 2030" стратегияси элчихона томонидан ўтказилаётган давра суҳбатлари, учрашувлар, брифинглар, ва тақдимотларда кенг тарқатилади. 

Мавзуга оид