Ўзбекистон | 15:55 / 01.11.2024
511
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Ҳиндистон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Ҳиндистоннинг Vivekananda International Foundation таҳлилий маркази эксперти Сканд Ранжан Таял билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича мумкин бўлган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томонидан тинч сиёсий жараённи бошлашга кўмаклашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, Афғонистонда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Сканд Ранжан Таял Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашда Ўзбекистоннинг фаол иштирокини алоҳида таъкидлади.

Мавзуга оид