Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
Бундан ташқари, фермер хўжалиги раҳбарининг Damas машинаси ҳам хатланган.
Андижон вилояти Улуғнор туманида ишчисининг маошидан алимент қарзини ушлаб қолмаган раҳбар жаримага тортилиб, машинаси хатланган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Улуғнор туманида яшовчи М.А. суд қарорига асосан икки нафар фарзанди учун алимент тўлаб бориши белгиланган бўлиб, алимент қарзи ва тўловлари унинг иш ҳақига қаратилган.
Бу бўйича МИБнинг Улуғнор туман бўлими давлат ижрочиси томонидан алимент тўловчи М.А.нинг иш жойи, яъни фермер хўжалиги раҳбарига талабнома юборилган.
Бироқ фермер хўжалиги раҳбари давлат ижрочисининг қонуний талабларини бажармасдан, алимент пулларини қарздорнинг иш ҳақи даромадларидан ушлаб қолмаган.
Шу сабабли, бюронинг Улуғнор туман бўлими томонидан фермер хўжалиги раҳбари М.Т. базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида 3 750 000 сўм жарима жазосига тортилган.
Қайд этилишича, ижро ҳаракатлари давомида М.Т.га тегишли Damas машинаси хатланиш жараёнида жарима пуллари тўлиқ ундирилган. Фермер хўжалиги раҳбари ишчисининг октябр ойи иш ҳақи тўловларидан алимент қарзи учун маблағлар ўтказилишини билдирган.
Мавзуга оид
22:45 / 19.11.2024
Маданий мерос агентлиги Андижондаги Бобур ҳайкалини кўчириш бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдирди
10:40 / 19.11.2024
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
18:40 / 09.11.2024