Жаҳон | 17:21
1879
1 дақиқада ўқилади

Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди

Қирғизистонда ўтган саммитда Турк дунёси Хартияси қабул қилинди. Шунингдек, бир қанча ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) Бишкекдаги саммити якунлари бўйича саккизта ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Имзоланган ҳужжатлар:

1. Туркий давлатлар ташкилоти 11-саммитининг декларацияси;

2. «Турк дунёсининг яшил қараши: барқарор келажак бирлиги» қарори;

3. Бишкекни 2025 йилда Туркий давлатлар ташкилотининг рақамли пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор;

4. Венгрия бош вазири Виктор Орбанни «Турк дунёсининг энг олий ордени» билан тақдирлаш қарори;

5. Турк дунёси Хартиясини қабул қилиш қарори;

6. Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосарларини тайинлаш тўғрисидаги қарор;

7. «Туркий давлатлар ташкилотининг доимий вакиллари тўғрисидаги низом» тўғрисидаги қарор;

8. ТДТ байроғи ҳақидаги қарор.

Мавзуга оид