Жамият | 15:37 / 07.11.2024
5753
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлди

Ёнғинни бартараф этиш учун воқеа жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Фото: Видеодан кадр

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, шу йилнинг 7 ноябр куни соат 12:53 да Хоразм вилояти Урганч тумани  “Шерматлар“ МФЙ Гурлан кўчасида жойлашган кийим-кечак савдо дўконларида ёнғин содир бўлгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.

Воқеа жойига жалб қилинган ёнғин-қутқарув экипажи томонидан ёнғин соат 13:20 да ўраб олинган ва соат 13:50 да батамом ўчирилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид