Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
9 ноябрь куни Покистоннинг Балужистон вилоятидаги темир йўл вокзалида худкуш ўзини портлатиб юборди. Портлаш юздан ортиқ инсонлар поезд кутиб турган Пешавор станциясида содир бўлган. «Балужистон озодлик армияси» сепаратистик гуруҳи теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Расмийларга кўра, натижада станциясида бўлиб турган 24 киши, жумладан ўндан ортиқ ҳарбийлар ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ одамлар жароҳатланган.
Al-Jazeera нашрига кўра, 9 ноябрь куни эрталаб содир бўлган ҳужум учун жавобгарликни «Балужистон озодлик армияси» сепаратистик гуруҳи ўз зиммасига олди. Гуруҳ ўз баёнотида худкуш террорчи темир йўл вокзалида бўлган аскарларни нишонга олганини айтган.
Покистоннинг энг йирик, шу билан бирга қашшоқ вилояти Балужистонда айирмачи қуролли гуруҳлар тез-тез ҳалокатли портлашлар содир қилиб туради. Хусусан, БОА узоқ вақтдан бери Исломободдан мустақилликка эришиш учун қуролли исён кўтариб келган. Улар вилоятнинг газ ва минералга бой ресурсларидан ноҳақ фойдаланиб келинаётгани ҳақида айтади.
Балужистон вилояти ҳокимияти расмийси Шаҳид Ринд портлаш худкушлик ҳужуми бўлганга ўхшашини, лекин гуруҳнинг даъвосини тасдиқлаш учун тергов давом этаётганини билдирди.
Покистон бош вазири Шаҳбаз Шариф портлашни қоралаб, ҳужумни уюштирганлар «бунинг учун жуда оғир тўловларни тўлашини» айтган. Шунингдек, у хавфсизлик кучлари «террор таҳдидини» бутунлай йўқ қилишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:12 / 15.05.2025