ДСҚга қандай масалаларда энг кўп мурожаат келиб тушаётгани айтилди
Солиқ қўмитасига 2024 йил январ-октябр ойларида жисмоний ва юридик шахслардан 47 мингта мурожаат келиб тушган.
Қўмита хабарига кўра, шундан 85,3 фоиз (40 098 та) мурожаат электрон шаклда бўлса, 9,5 фоизи (4 465 та) оғзаки ва 5,2 фоизи (2 436 та) ёзма тарзда амалга оширилган. Келиб тушган мурожаатлар бўйича етакчи ҳудудлар Тошкент шаҳри (15 423 та), Тошкент (4 025 та) ва Қашқадарё вилоятлари (3 822 та) бўлган.
Мурожаатларда келтирилган масала турлари:
- солиқларга оид тушунтириш бериш — 26 637 та;
- солиқлардан озод қилиш ва имтиёзлар бериш — 1922 та;
- тизим ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари — 304 та;
- тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги қонунбузарликлар — 378 та;
- бошқа масалалар — 17 758 та.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 45 мингга яқини ҳал этилган. 672 таси тегишли ташкилотларга юборилган, 241 таси ўрганиш жараёнида ўз тасдиғини топмаган, 60 таси аноним бўлгани учун кўрмасдан қолдирилган. Мингдан ортиқ мурожаат муддатида кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
23:36 / 20.11.2024
Британиялик фермерлар янги мерос солиғи бекор қилинишини талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказди
17:02 / 16.11.2024
Юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади
14:08 / 13.11.2024
Тошкент вилоятида 3,3 триллион сўмлик солиқ қарздорлиги аниқланган — Бош прокуратура
15:19 / 08.11.2024