Жаҳон | 12:51 / 12.11.2024
4752
2 дақиқада ўқилади

Харкив областида мажбурий эвакуация эълон қилинди

Купянск яқинидаги ўнта аҳоли пункти аҳолиси жанговар ҳудуддан олиб чиқилади, деди минтақавий маъмурият раҳбари Олег Синегубов.

Фото: Hanna Sokolova/DW

Харков областининг ўнта аҳоли пунктида аҳолини эвакуация қилиш эълон қилинди. Бу ҳақда 11 ноябр, душанба куни «Рада» телеканали эфирида област маъмурияти раҳбари Олег Синегубов маълум қилди. «Бу бутун катта ёшдаги аҳолини мажбурий эвакуация қилишдир», деди у. Унга кўра, Боровск жамоати эвакуация қилинади.

Боровск жамоати областнинг Купянск билан чегарадош Изюм районига тегишли. Синегубов, шунингдек, Россия ҳарбийларининг Харков областидаги ҳужуми давом этаётганини айтди. Айни пайтда Россия армияси ушбу ҳудуддаги асосий логистика йўналиши бўлган Боровая – Купянск-Узловая автомобил йўлига етиб келди.

Купянскнинг ўзида ҳам эвакуация чоралари кучайтирилмоқда. Купянск жамоати 17 га яқин аҳоли пунктларини ўз ичига олади. Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, ҳозирда 6000 га яқин киши, Купянскнинг ўзида эса 3000 га яқин одам эвакуация қилиниши керак.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, сентябр ойи бошидан бери «эвакуация чоралари натижасида» 5300 дан ортиқ аҳоли Купянск йўналишидаги аҳоли пунктларидан кўчирилган.

Мавзуга оид