Ўзбекистон | 15:18 / 15.11.2024
748
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон экспортчилари маҳсулотини Ақтау порти орқали ташиши мумкин бўлади

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Қозоғистоннинг "Ақтау денгиз тижорат порти" миллий компанияси бошқаруви раиси Абай Турикпенбаев билан учрашув ўтказдилар.

Фото: Дунё

Мулоқот давомида "Ақтау денгиз тижорат порти"нинг ҳозирги ҳолати, унинг техник имкониятлари, ўзбек экспортчиларининг маҳсулотларини ушбу денгиз порти орқали учинчи давлатларга етказиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Абай Турикпенбаев "Ақтау денгиз тижорат порти" фаолияти ҳақида маълумот бериб, ҳозирги кунда порт ўз имкониятларини кенгайтираётганини, шу жумладан маҳсулотларни транзит ва контейнерли ташиш орқали диверсификация қилиш билан Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг муҳим бир қисмига айланаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, порт 2024 йил давомида транзит ташув ҳажмини 5 миллион тоннадан оширишни мақсад қилган. Шунингдек, Марказий Осиё ва бошқа давлатлардан контейнерда юкларни етказиш фаол ривожланмоқда.

Учрашув якунида Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни жадаллаштириш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид