Ўзбекистон | 13:01 / 15.11.2024
1377
1 дақиқада ўқилади

Президент махсус вакили Бангладеш элчиси билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Бангладеш элчиси Муҳаммад Монирул Ислом билан учрашди.

Фото: Дунё

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистондаги Ўзбекистон-Бангладеш муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Муҳаммад Монирул Ислом Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позициясини ривожлантириш, шунингдек, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Афғон масаласи бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид