Спорт | 11:03
19236
1 дақиқада ўқилади

Бокс. Афсонавий Майк Тайсон блогер Жейк Полга мағлуб бўлди

АҚШда Майк Тайсон ва блогер Жейк Пол ўртасида ўтказилган жанг афсонавий боксчининг мағлубияти билан якунланди.

Фото: Getty images

Профессионал мақомда ўтган ҳар бири икки дақиқадан саккиз раундчага мўлжалланган бокс жанги Техаснинг Арлингтон шаҳрида ўтказилди. 8 раунд давом этган жангда 27 ёшли блогер Жейк Полнинг устунлигида ўтди ва у 58 ёшли афсонавий боксчи Майк Тайсонни очколар эвазига мағлубиятга учратди.

Бу Жейкнинг фаолиятидаги 11-ғалабасига айланди, Тайсоннинг профессионал фаолиятидаги 7-мағлубият сифатида қайд этилди. Пол бунгача ёзда UFC жангчиси Майк Перрини мағлуб этганди. Майк Тайсон эса сўнгги марта 2020 йилда Рой Жонсга қарши рингга чиқиб, дуранг қайд этганди. Бу унинг 15 йиллик танаффусдан кейинги илк жанги бўлганди.

Ушбу жанг орқали 27 ёшли Жейк 40 миллион доллар, бокс афсонаси Тайсон эса атиги 20 миллион доллар гонорар олиши маълум қилинганди.

Маълумот учун, америкалик блогер Жейк Пол YouTubeдаги канали билан танилган бўлиб, бу борада энг сердаромад блогерлардан бири саналади.

Мавзуга оид