Фан-техника | 16:43
1524
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди

Ракета ҳар хил турдаги жанговар каллакларни 1500 км масофага етказишга қодир.

Фото: Видеодан кадр

Ҳиндистон ўзининг биринчи узоқ масофали гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Ракета Одиша соҳилидаги оролдан учирилди, бу ҳақда Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнат Сингх хабар берди.

«Бу тарихий лаҳза ва бу муҳим ютуқ мамлакатимизни шундай муҳим ва илғор ҳарбий технологияларга эга бўлган танланган давлатлар қаторига киритди», деб ёзди Сингх ижтимоий тармоқда.

Ракета Ҳиндистоннинг Мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти (DRDO) томонидан ишлаб чиқилган ва ҳар хил турдаги жанговар каллакларни 1500 км масофага етказишга қодир.

Гипертовушли ракета товуш тезлигидан камида беш баравар тез уча оладиган ракетадир. Гипертовушли ракета атмосферанинг зич қатламларида шундай тезликда манёвр қилиш ва бу тезликни бутун парвоз давомида ушлаб туриш қобилияти билан ҳам ажралиб туради.

АҚШ ва Хитой ҳам гипертовушли қуролларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Мавзуга оид