Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
Россия Банки долларнинг расмий курсини 100 рублдан ошириб белгилади. Таҳлилчиларнинг фикрича, валюта тақчиллиги туфайли рубл янада заифлашади.
Россия Марказий Банки 20 ноябр куни АҚШ долларининг расмий курсини 100,03 рубл, еврони 105,73 рубл ва юанни 13,77 рубл этиб белгилади. РБК хабарига кўра, АҚШ долларининг расмий курси 2023 йил 10 октябрдан бери биринчи марта 100 рублдан ошди.
Илгари РБК томонидан сўров ўтказган таҳлилчилар валюта курсига таъсир этувчи асосий омиллар сифатида қуйидагиларни аниқладилар:
- юан ликвидлигининг етишмаслиги. Банклараро бозорда юаннинг мавжудлиги билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашиши рубл курсига босим ўтказади, бунинг оқибатида у янада заифлашиши мумкин;
- нефт нархи ва экспорт даромадларининг барқарор оқими. Брент нефтининг нархи бир баррел учун 70-80 доллар бўлиши рубл курси учун нейтрал-қулай бўлади;
- бошқа омиллар. Импортчиларнинг трансчегаравий тўловлар билан боғлиқ қийинчиликлари туфайли капиталнинг чиқиб кетиши, Россияга хорижий инвестицияларнинг қисқариши, ички талаб ҳажми, импорт ҳажми ва уларнинг нархи.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025