Жамият | 10:43
1928
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Traverse ва Equinox тўқнашувида икки киши жароҳатланди

Шайхонтоҳур туманида Traverse ва Equinox тўқнашувида икки йўловчи жароҳатланди. Яшнобод туманида эса 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди. 

Фото: ЙҲХБ

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 18 ноябр куни Traverse ва Equinox тўқнашди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар қилди.

Ҳолат соат 08:40 да Алишер Навоий кўчасидаги «Асалари уюшмаси» қаршисида юз берган. ЙТҲ оқибатида Traverse машинасидаги икки нафар йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланди.

Бундан ташқари, шу куни соат 14:30 да Яшнобод тумани Оҳангарон кўчасида 4 та машина тўқнашган. Иштирокчилар: Damas — ҳайдовчи 2002 й.т.; Monza — ҳайдовчи 1995 й.т.; Onix — ҳайдовчи 1987 й.т.; BYD — ҳайдовчи 1995 й.т.

ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Мавзуга оид