Ўзбекистон | 07:31
3864
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди

Терроризм, экстремизм, кибержиноятлар, коррупция ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларида, жиноий активларни қайтариш, сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамлаштириш борасида бош прокуратуралар ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябр куни амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Россия Федерацияси бош прокурори Игор Красновни қабул қилди.

Икки томонлама кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Терроризм, экстремизм, кибержиноятлар, коррупция ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларида, жиноий активларни қайтариш, сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамлаштириш борасида бош прокуратуралар ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Мамлакатлар прокуратура идоралари ўртасида яқин мулоқотни йўлга қўйиш, ўзаро алоқа ва алмашинувларни кенгайтириш, қўшма тадбирлар ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Мавзуга оид