Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
Буюк Британия ҳукуматида янги вакансия очилди: Европа Иттифоқи билан музокараларда мамлакатнинг расмий вакили бўладиган дипломат ишга олинади. Бош вазир Кир Стармер бошчилигидаги лейбористлар ЕИ билан муносабатларни “қайта тиклаш”ни ваъда қилган.

Фото: Getty Images
Давлат фуқаролик хизматидаги вакансиялар порталида келтирилишича, Британия ҳукуматининг Европа Иттифоқи ва халқаро иқтисодий муносабатлар бўйича иккинчи доимий котиби лавозимини эгаллайдиган шахсга йилига 153 минг фунтдан 200 минг фунтгача маош таклиф этилади.
Даъвогарлардан аризалар 8 декабр оқшомигача қабул қилинади.
Вакансия тавсифида ёзилишича, танлаб олинган номзод Буюк Британия ҳукуматининг ЕИ билан муносабатларида етакчи рол ўйнайди, қатор масалалар, хусусан савдо, хавфсизлик ва чегара сиёсатида Буюк Британиянинг “асосий манфаатлари”ни ҳимоя қилиш учун жавобгар бўлади.
Бўлажак амалдор – бош вазирнинг Европа Иттифоқи билан муносабатлар бўйича бош маслаҳатчиси, Брюссел билан музокараларда “катта ва шахсий вакили” бўлиши қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдан бошлаб Британияда Европа Иттифоқидан чиқиш шиори остида кетма-кет бир нечта консерватив ҳукуматлар ҳокимиятга келган ва улар 2020-21-йилларда бунга эришганди.
Сўровлар шуни кўрсатадики, британияликларнинг кўпчилиги ҳозир Brexit'дан афсусда. Илгари Европа Иттифоқидан чиқиш тарафдори бўлганларнинг салмоқли қисми ҳозирга келиб ўз фикрини ўзгартирган.
2024 йил июлида Стармер бошчилигидаги лейбористлар ҳокимиятга келди. Улар Европа Иттифоқи билан муносабатларни “қайта тиклашга” ваъда берган, аммо иттифоққа қайта қўшилишни илгари сурмаган.
Октябр ойида Стармер Брюсселга биринчи ташрифини амалга ошириб, Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Лейен билан музокара ўтказган.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Мавзуга оид

12:10
Евроиттифоқ фаластинликларга ёрдам учун 1,6 млрд евро ажратди

08:59
Британия разведкаси Россиянинг 2025 йилдаги йўқотишларини тахмин қилди

17:40 / 14.04.2025
Британиянинг гуманитар ёрдамни қисқартириши бутун дунё бўйлаб 55,5 млн кишига таъсир қилади

18:55 / 13.04.2025