Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
Президент Шавкат Мирзиёев 26 ноябр куни Наманган вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда қайд қилинишича, Наманган вилоятида 527 миллион долларлик 182 та янги лойиҳа имконияти аниқланган. Масалан, Наманган шаҳри “Баркамол авлод” маҳалласидаги кичик саноат зонаси кенгайтирилса, 60 миллион долларлик чарм-пойабзал лойиҳасини жойлаштириш мумкин. Мингбулоқдаги “Наманган” массивида шундай зона ташкил қилинса, 25 миллион долларлик саноат лойиҳаларига шароит бўлади.
Яна бир тадбиркор америкалик ҳамкорлар билан 80 миллион доллар сармоя киритиб, йилига 1,8 миллион тонна флюорит тошини қайта ишлаш таклифини берган. Натижада 200 та иш ўрни, 70 миллион доллар экспорт имконияти пайдо бўлади. Яна бир корхона 40 миллион доллар инвестиция киритиб, 5 минг гектарда доривор ўсимлик етиштириш, қандолат ишлаб чиқариш ва туризм маскани ташкил қилиш истагини билдирган.
Чоркесар, Заркент ва Испарон ҳудудларида суғориш яхшиланиб, чорвадорларга ер ажратилса, 100 минг бош қорамол ва эчки боқиш имкони бор.
Янгиқўрғонда Қишлоқ хўжалиги техникуми ташкил этилиб, картошкачилик маркази билан дуал таълим йўлга қўйилиши ҳам малакали мутахассислар, ҳам асосий озиқ маҳсулоти тайёрлашга хизмат қилади. Асаларичилик хўжаликлари билан кооперация орқали хонадонларда асалари боқиб, уларни қўшимча даромадли қилса бўлади.
Йиғилишда Наманган вилояти ҳокими шу каби имкониятларни ишга солиш бўйича режаларини тақдимот қилди. Хусусан, 2025 йилда Наманган вилоятига 4 миллиард 200 миллион доллар инвестиция олиб келиш, 34 минг иш ўрни яратиш ва 1 миллиард доллар экспорт қилиш мўлжалланган.
Жорий йил якунида камбағаллик даражасини 8 фоиздан ҳам пасайтириш режлаштирилган. 2025 йилда 78 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқариб, бу кўрсаткични 5,3 фоизга тушириш кўзда тутилган. Шунингдек, чет элда меҳнат миграциясида бўлган 100 мингга яқин кишини иш билан таъминлаш мақсад қилинган.
Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, вилоят иқтисодиётини комплекс ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга кўрсатма берди. Инвесторларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, лойиҳалари учун шароит яратиш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиб, бандликни таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
20:59 / 26.11.2024
Президентга транспорт соҳасидаги трансформация жараёнлари тақдим этилди
23:08 / 25.11.2024
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига сайланди
21:10 / 25.11.2024
Аҳолига бирламчи зарур бўлган 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоб-китоби юритилади
19:34 / 25.11.2024