Ўзбекистон | 09:33
1890
2 дақиқада ўқилади

Пахта маҳсулотини сотишда манипуляцияга йўл қўйган корхонага чора кўрилди

Рақобат қўмитаси Payariq Claster МЖЧ пахта маҳсулотларини биржага қўймай, тўғридан тўғри шартномалар асосида сотганини аниқлади. 

Фото: agroinspeksiya.uz

Payariq Claster’га нисбатан манипуляция ҳаракатларини содир этганлиги учун тегишли таъсир чораси қўлланди, деб хабар бермоқда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.

Ташкилотнинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторнинг натижасида Payariq Claster МЧЖ пахта маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотгани аниқланган: 2022 йилда — 259.1 тонна пахта ёғи, 890,5 тонна пахта шроти, 418,9 тонна пахта шелухаси; 2023 йилда — 2250 тонна техник чигит.

Ушбу маҳсулотлар биржада сотилмагани оқибатида нархлар юқори қўлланиб, жами 1,9 миллиард сўмга яқин миқдорда тафовут ҳолатлари вужудга келган.

Ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари бузилиши аломатлари билан корхонага нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли таъсир чораси қўлланган.

Қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.

Мавзуга оид