Қозоғистон паспорти Марказий Осиёда энг кучли деб топилди
«Кучли паспорт» ўз эгаларига чет элда саёҳат қилиш, бизнес ва таълим олиш бўйича кўпроқ имкониятларни очиб беради.
VisaGuide Passport Index 2024 рейтингида Қозоғистон 106-ўринни эгаллаб, Марказий Осиёдаги энг кучли паспортга эга давлатга айланди. Минтақадаги давлатлар орасида Қозоғистон паспорти Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонни ортда қолдириб, ўз эгалари учун энг катта саёҳат эркинлигини таъминлайди.
Қозоғистон паспорти Destination Significance Score (DSS) бўйича 36,66 балл тўплади, бу визасиз кириш имконияти, етиб борганда бериладиган виза, электрон виза ва глобал мобилликнинг бошқа жиҳатларини ҳисобга оладиган балл тизимидир. Қозоғистон фуқаролари, рейтингга кўра, 47 давлатга визасиз бориши мумкин, 30 давлат олдиндан электрон визани талаб қилади, яна шунча давлат етиб борганда виза беради.
Ўзбекистон паспорти 27,62 балл билан 125-ўринни эгаллади. Ўзбекистон фуқаролари 32 давлатга визасиз бориши мумкин, 27 давлат олдиндан электрон визани талаб қилади, 33 давлат етиб борганда виза беради.
Шунингдек, Қирғизистон – 134-ўрин (23,33 балл), Тожикистон – 141-ўрин (21,76 балл), Туркманистон – 161-ўринда (17,55 балл) қайд этилди.
Жаҳон рейтингида Сингапур етакчилик қилмоқда. Бу давлат паспорти 2024 йилда рекорд 91,27 балл билан биринчи ўринни эгаллаган. Сингапур фуқаролари 160 та давлатга визасиз саёҳат қилиши мумкин. Биринчи бешликка Испания, Италия, Франция ва Венгрия ҳам кирди.
Дунёдаги энг заиф паспорт, рейтингга кўра, Сомали фуқароларига тегишли. Унинг паст даражаси визасиз саёҳат қилиш мумкин бўлган мамлакатлар сонининг чекланганлиги, шунингдек, халқаро саёҳатларга жиддий чекловлар қўйилгани билан боғлиқ.
«Кучли паспорт» ўз эгаларига чет элда саёҳат қилиш, бизнес ва таълим олиш бўйича кўпроқ имкониятларни очиб беради.
Мавзуга оид
12:25
Ўзбекистон ва Қозоғистон мавсумий мева-сабзавотларни ўзаро етказиб беради
17:43 / 25.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида юзлаб юк машиналари тўпланиб қолди
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
13:24 / 21.11.2024