Ўзбекистон | 11:06 / 02.12.2024
42684
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Ўзгидромет 2–6 декабр кунларига об-ҳаво прогнозини тақдим этди.
2–6 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ўзгидромет хабарига кўра, фақат Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 5 декабрда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари –3...+2, кундуз кунлари +5...+10, шимолда кечалари –3...–8, кундуз кунлари 0...+5 даража атрофида бўлади.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Пойтахтда: 2–6 декабр кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари –1...+1, кундуз кунлари +6...+9 даража бўлади.