Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Ўзбекистонда аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги дастурларини ривожлантиради
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Кенгаши директори Лилиана де Са Кирхкнопф билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ЕТТБ билан молиявий ва инвестициявий ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
ЕТТБ Кенгаши директори Лилиана де Са Кирхкнопф банк ҳозирги кунда Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолашини ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.
Учрашув якунида Ўзбекистонда "яшил" иқтисодиёт, энергетика ва транспорт соҳаларидаги лойиҳалар ЕТТБ томонидан қўллаб-қувватланиши, шунингдек, аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги дастурларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
ЕТТБ шу кунга қадар Ўзбекистон билан ҳамкорликда жами 164 та лойиҳани амалга оширган. Умумий лойиҳалар портфелининг 52 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025