Ҳарбийлар Жанубий Корея парламентини тарк этди
Парламент ҳарбий ҳолатни бекор қилишни ёқлаб овоз берганидан сўнг, бинодан ҳарбийлар чиқиб кетгани таъкидланмоқда.

Фото: Reuters
3 декабр куни Жанубий Корея Миллий ассамблеяси (парламенти) биносини қуршаб олган ва ичига кирган ҳарбийлар бинони тарк эта бошлади. Бу ҳақда YTN телеканали хабар берди.
Депутатлар мамлакатда ҳарбий ҳолатни бекор қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилганидан кейин ҳарбийлар бинодан чиқиб кетгани таъкидланмоқда.
Шунга қарамай, айрим ҳарбийлар ҳамон парламент биноси яқинида навбатчиликни давом эттирмоқда, деб қайд этди телеканал.
Аввалроқ, президент Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолатни эълон қилганидан сўнг, ҳарбийлар бу қарорни таъминлаш учун парламент биносига кирган эди.
Ҳарбий ҳолат Жанубий Кореяда 1980 йилдан бери биринчи марта эълон қилинди. Унга кўра, мамлакатда ҳар қандай сиёсий фаолият тақиқланади, сиёсий партиялар фаолияти тўхтатилади, барча оммавий ахборот воситалари давлат назорати остида бўлади.
Шунга қарамай, 300 депутатдан 190 нафари ҳарбийлар томонидан қуршовга олинган Миллий ассамблея биносига кириб, президент қарорини бекор қилишни ёқлаб овоз берди. Парламент қарори кучга кирадими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид

18:42 / 21.04.2025
Сеулда эркак пестицид пуркагич ёрдамида 21 қаватли бинога ўт қўйди

16:11 / 20.04.2025
Жанубий Корея Ҳарбий-ҳаво кучлари деярли барча парвозларни тўхтатди

08:10 / 19.04.2025
Ўзбекистон ва Жанубий Корея виза талабларини соддалаштириш масаласини муҳокама қилмоқда

16:44 / 16.04.2025