Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди
Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ватандошларни турли хил митинг ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка чақирди.
Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этгани тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган ватандошларга мурожаат билан чиқди.
«Бугунги кунда мамлакатда юзага келаётган ички сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, барчангизни Жанубий Кореяда турли хил митинглар ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз ва соғлигингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз», — дейилади хабарда.
Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилиш сўралади:
- +82 10 3213 4505
- +82 10 2909 4334
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этди. Республика президенти бу ҳақда маҳаллий вақт билан 3 декабр куни эфирга узатилган телемурожаати чоғида эълон қилди. Мухолифатдаги Демократик ишчи партияси раҳбари Ли Жэ Мён ҳарбий ҳолат эълон қилиниши конституцияга хилоф эканлигини таъкидлади. Шунингдек, президент аъзоси бўлган Халқ ҳокимияти партияси раҳбари Хон Дон Хун ҳам бу чорани «нотўғри» деб атаб, уни блоклашга ваъда берган.
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат 1980 йилдан буён илк бор эълон қилинди. ОАВ хабарига кўра, ҳарбийлар Жанубий Корея парламентига киришни тўсиб қўйишган. Пойтахт Сеул кўчаларига зирҳли транспортёрлар олиб кирилган. Армия генерали Пак Ан Су ҳарбий комендант этиб тайинланган.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025