Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолатни бекор қилишга ваъда берди
Президент Юн Сок Ёл мамлакатда жорий этилган ҳарбий ҳолатни ҳукумат йиғилишида бекор қилишини айтди. Шунингдек, у парламентни «мамлакат фаолиятини фалаж қиладиган фитна қўзғатувчи ҳаракатларни тўхтатишга» чақирди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл мамлакатда жорий этилган ҳарбий ҳолатни ҳукумат йиғилишида бекор қилишини айтди, деб хабар беради Yonhap агентлиги. Президентнинг аниқлик киритишича, сафарбар этилган қўшинлар ўз ҳарбий қисмларига қайтарилади.
«Биз Вазирлар маҳкамаси йиғилишида Миллий ассамблея талабини қабул қилиб, ҳарбий ҳолатни бекор қиламиз. Ҳозир эрта тонг бўлгани боис, маҳкама ҳали тўпланмаган, биз ҳарбий ҳолатни имкон қадар тезроқ бекор қиламиз», — дейди Жанубий Корея президенти.
Юн Сок Ёл ўз баёнотида, шунингдек, парламентни «мамлакат фаолиятини фалаж қиладиган фитна қўзғатувчи ҳаракатларни тўхтатишга» чақирди. У гап депутатларнинг ўзига нисбатан импичмент эълон қилмоқчилиги, бундан ташқари, бюджетни қисмқартирмоқчи экани ҳақида кетаётганини таъкидлади.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл 3 декабр куни мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этди. Президент мухолифат партиялари мамлакатни инқирозга учратишга уринаётгани учун шундай чорага қўл урганини айтган.
Мухолифатдаги Демократик ишчи партияси раҳбари Ли Жэ Мён ҳарбий ҳолат эълон қилиниши конституцияга хилоф эканлигини таъкидлади. Шунингдек, президент аъзоси бўлган Халқ ҳокимияти партияси раҳбари Хон Дон Хун ҳам бу чорани «нотўғри» деб атаб, уни блоклашга ваъда берди.
Жанубий Корея Миллий ассамблеяси (парламенти) депутатлари мамлакатда ҳарбий ҳолатни бекор қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилганидан кейин ҳарбийлар бинодан чиқиб кетишни бошлагани маълум бўлди. Шунга қарамай, айрим ҳарбийлар ҳамон парламент биноси яқинида навбатчиликни давом эттирмоқда
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025