Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Airbus мудофаа-космик бўлинмасидаги 2 минг иш ўрнини қисқартиради
Airbus иш ўринларини қисқартириш жараёнини 2026 йил ўрталарига бориб якунлаш ниятида. Қисқартиришларнинг деярли барчаси бошқарувни қўллаб-қувватлаш функциясига тааллуқли.
Airbus Европа аэрокосмик корпорацияси мудофаа-космик бўлинмасидаги 2 мингдан зиёд иш ўрнини қисқартиради. Қисқаришларнинг асосий қисми Германия, Франция, Буюк Британия ва Испания ҳисобига тўғри келади.
Октябр ойида Airbus космик сегментда давом этаётган қийин бизнес муҳитини сақлаб қолган ҳолда бўлинманинг ташкилий тузилмасида ўзгаришларни режалаштираётгани ҳақида огоҳлантирганди. 5 декабр куни компания бўлинманинг 5 фоизга яқин штати, яъни 2043 та иш ўрни қисқаришини маълум қилди.
Қайд этилишича, ишдан бўшатиладиганларнинг ярмидан кўпи — 1128 нафари космик сегмент ҳисобига тўғри келади.
Airbus иш ўринларини қисқартириш жараёнини 2026 йил ўрталарига бориб якунлаш ниятида. Қисқартиришларнинг деярли барчаси бошқарувни қўллаб-қувватлаш функциясига тааллуқли.
Маълумот учун, жорий йил бошидан бери Airbus капитализацияси 10,2 фоизга ошган.
Аввалроқ Европа компаниялари иқтисодий қулаш фонида минглаб иш ўринларини қисқартиришни бошлагани тўғрисида хабар берилганди. Хусусан, автомобил эҳтиёт қисмларини етказиб бериш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланган Bosch 2027 йил охирига қадар 3,5 минг иш ўрнини қисқартирмоқчи.
Мавзуга оид
14:41 / 05.05.2025
Ўзбекистон Франциядан 14 та янги Airbus самолётини харид қилади
23:54 / 21.04.2025
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди
19:09 / 21.04.2025
Airbus водородда учадиган «яшил» самолётини тақдим этишни кечиктирди
22:54 / 26.03.2025