Ўзбекистон | 21:34 / 05.12.2024
3930
2 дақиқада ўқилади

Электрон солиқ хизматларининг иш фаолияти вақтинчалик чекланади

Солиқ қўмитасининг катта ҳажмли маълумотлар базаси босқичма-босқич янги серверларга кўчирилаётгани боис 7 декабрдан 10 декабрга қадар электрон солиқ хизматларининг иш фаолияти чекланади.

Солиқ қўмитасининг катта ҳажмли маълумотлар базаси босқичма-босқич янги серверларга миграция қилиш жараёни давом этмоқда, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.

Шу муносабати билан, 2024 йил 7 декабр соат 00:00 дан 10 декабр соат 06:00 га қадар айрим ахборот тизимлари ва электрон солиқ хизматларининг иш фаолияти вақтинчалик чекланади.

Хусусан:

  • Электрон ҳисоботлар;
  • ЭРИ;
  • ЭҲФ (7-8 декабр кунлари);
  • Нотариал идоралари томонидан фуқаролик ҳолати бўйича маълумот қабул қилиш;
  • корхоналарни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш;
  • маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги (tasnif.soliq.uz);
  • фискал маълумотлар оператори билан боғланишлар;
  • электрон мурожаатлар ва бошқа хизматларда узилишлар кузатилади.

«Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, октябр ва ноябр охирларида ҳам Солиқ қўмитаси катта ҳажмдаги маълумотлар янги серверларга миграция қилинаётгани сабаб беш кунга онлайн НКТ чекларини таҳрирлаш имконияти вақтинчалик чеклаганди.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид