Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия компанияси Ўзбекистондан қурувчиларни ишга жалб қилади
Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Ростов областидаги "ЮгСтройИнвест" масъулияти чекланган жамияти мутасаддилари билан музокара ўтказдилар.
Учрашув Ўзбекистон президентининг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ишларни янада фаоллаштириш, фуқароларни хорижда муносиб иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Иш берувчи корхона фаолияти, хорижий ишчилар учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ойлик маошлари тўғрисида батафсил сўзлаб берди. Корхонанинг истиқболдаги режалари ва 100 нафар ишчига эҳтиёж борлиги маълум қилинди.
Бош консулхона ходимлари, ўз навбатида, Россия томонини Ўзбекистонда меҳнат миграцияси йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳамкор давлатлар ва меҳнат мигрантлари учун яратиб берилаётган имтиёзлар билан таништирдилар.
Бўлиб ўтган учрашув якунида меҳнат мигрантларини қонуний тарзда жалб этиш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025