Ўзбекистон | 10:24 / 06.12.2024
1154
1 дақиқада ўқилади

Махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашлари тугатилади

Президент томонидан имзоланган қонун билан "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фото: Kun.uz

Қонунга махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларини тугатиб, уларнинг вазифаларини махсус иқтисодий зоналар дирекцияларининг зиммасига юклатишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
 
Бундан ташқари, қонунда махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш муддатларини мақбуллаштириш ва инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асосларига экспертиза хулосалари олиш талаби бекор қилиниб, лойиҳаларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан мустақил равишда қабул қилиниши ҳақидаги нормани белгилаш назарда тутилмоқда. 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид