Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат жорий этгани учун узр сўради
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этилгани учун фуқаролардан узр сўради ва уни такрорламасликка ваъда берди. Ҳукмрон партия раҳбари Юннинг истеъфосини муқаррар деб атади.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этилгани учун мамлакат фуқароларидан узр сўради ва ўз келажагини ҳукмрон партия белгилашини айтди. «Мен қаттиқ ҳайратда қолган фуқаролардан чин дилдан узр сўрайман. партиямизга сиёсий вазиятни барқарорлаштириш имкониятини бераман, жумладан, менинг лавозимдаги фаолиятим масаласини ҳам», — деди Юн 7 декабр, шанба куни телемурожаатида.
Юннинг баёнотидан кўп ўтмай, ҳукмрон «Халқ кучи» партияси раҳбари Хан Донг Хун президентнинг истеъфосини муқаррар деб атади. «Ҳозирги шароитда президент вазифаларини нормал бажариши мумкин эмас», деб тушунтирди у.
Юн Сок Ёл фуқароларга мурожаатида, шунингдек, ҳарбий ҳолатни қайта жорий қилмаслигига ваъда берди. «Очиғини айтаман: ҳеч қачон иккинчи ҳарбий ҳолат бўлмайди», деди у.
17 декабр куни Жанубий Корея парламентида президентга импичмент эълон қилиш масаласи бўйича овоз бериш режалаштирилган. Юнни давлат раҳбари лавозимидан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун мухолифат ҳукмрон партиянинг ёрдамига муҳтож бўлади.
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат режими
3 декабр оқшомида Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл кутилмаганда мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилди, бироқ парламент унинг фармонини қўллаб-қувватлашдан бош тортиб, 4 декабр куни эрталаб уни бекор қилди. Ҳарбий ҳолат даврида парламент — Миллий мажлис ва сиёсий партиялар фаолияти тақиқланган эди. Юн ҳарбий ҳолат жорий этиш зарурлигини мухолифатнинг давлатга қарши фаолияти билан изоҳлади.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025