Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин 19 декабр куни «Тўғридан-тўғри линия»ни ўтказади
Россия президенти йил якунларини сарҳисоб қилади, журналистлар ва мамлакат аҳолисининг саволларига жавоб беради.
Россия президенти Владимир Путин билан «Тўғридан-тўғри линия» 19 декабр куни бўлиб ўтади, саволлар 8 декабрдан бошлаб қабул қилинади, деб хабар берди Кремл.
«19 декабр куни Москва вақти билан соат 12:00 да «Владимир Путин билан йил якунлари» кўрсатуви эфирга узатилади», дейилади хабарда.
Путин жонли эфирда ўтаётган йил якунларини сарҳисоб қилади, журналистлар ва мамлакат аҳолисининг саволларига жавоб беради.
Саволларни веб-сайт, махсус илова, «ВКонтакте» ва «Одноклассники» ижтимоий тармоқлари, телефон рақами орқали, шунингдек, SMS ва MMS хабарлари кўринишида юбориш мумкин.
Путин 2001 йилдан бери йирик матбуот анжуманларини ўтказиб келмоқда. Истисно Укранадаги уруш бошланган 2022 йил эди — шунда тўғридан-тўғри линия ҳам, катта матбуот анжумани ҳам ўтказилмади.
2020 йилда йирик матбуот анжумани ва тўғридан-тўғри линиянинг бирлаштирилган формати 4 соат 29 дақиқа давом этди. Бу вақт ичида Путин 68 та саволга жавоб берди - журналистларнинг ҳам, оддий россияликларнинг ҳам.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025