Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняҳу коррупция бўйича иш юзасидан судда кўрсатма беришни бошлади
Исроил бош вазири барча айбловларни рад этди ва бу жараёнга параллел равишда у «еттита фронтда уруш орқали мамлакатни бошқараётганини» таъкидлади.
Бинямин Нетаняҳу судда биринчи марта коррупция, фирибгарлик ва суиистеъмолликка оид учта иш бўйича кўрсатма берди. Исроил бош вазири 10 декабр, сешанба куни Тел-Авив округ судида чиқиш қилди.
Нетаняҳунинг кўрсатмаси
«Мен ҳақиқатни айтиш учун саккиз йил кутдим. Менга қарши ёввойи ва кулгили айбловларни рад этиш учун саккиз йил кутдим, - деди Нетаняҳу. - Аммо мен бош вазирман. Мен мамлакатни еттита фронтда уруш орқали бошқаряпман». У барча айбловларни инкор этиб, ўзига қарши очилган ишларни «бемаънилик» ва «жодугар ови» деб атади.
Суд эшитувлари хавфсизлик нуқтайи назаридан Қуддусдан кўчирилган ерости суд залида бўлиб ўтди. Улар тахминан тўрт соат давом этди. Навбатдаги мажлис 11 декабр, чоршанба куни бўлиб ўтади.
Бош вазир декабр ойининг охиригача ҳафтасига уч марта, кунига олти соатдан кўрсатма беради. У аввал адвокатлари томонидан сўроқ қилинади, сўнгра ўзаро сўроқ ўтказилади. Dpa маълумотларига кўра, ишни кўриб чиқиш бир неча йилга чўзилиши мумкин.
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
Халқаро жиноий суд Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер бергани «ғазабланарли». Бу ҳақда 21 ноябр куни АҚШ президенти Жо Байден баёнот берди.
«Халқаро жиноий суднинг Исроил раҳбарларига нисбатан ҳибсга олиш учун ордер бергани ғоят ғайритабиийдир. Яна бир бор аниқ айтиб ўтаман: ХЖС нима демасин, Исроил ва Ҳамас ўртасида тенглик йўқ. Биз таҳдидларга қарши доимо Исроил билан бирга бўламиз, унинг хавфсизлиги учун ишлаймиз», дейилади Оқ уй матбуот хизмати томонидан эълон қилинган ҳужжатда.
Аввалроқ АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши АҚШ «(ХЖС) прокурорининг ҳибсга олишга ордер беришдаги шошқалоқлиги ва бу қарорга олиб келган муаммоли процессуал хатолардан қаттиқ хавотирда экани» ҳақида баёнот тарқатган эди.
Исроил ҳам, АҚШ ҳам ХЖС юрисдикциясини тан олмайди. Суднинг ўз «полицияси» бўлмагани учун Рим статутига аъзо бўлган 124 давлат унинг қарорлари ижроси учун масъулдир, дея эслатади AFP.
Айни пайтда, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Бинямин Нетаняҳу ва Йоав Галантнинг ХЖС ордерларига мувофиқ ҳибсга олиниши мажбурий қарор эканини айтди. «Бу сиёсий қарор эмас ва суд қарори ҳурмат қилиниши ва амалга оширилиши керак», деди Боррел 21 ноябр куни Иорданиядаги матбуот анжуманида журналистларнинг изоҳ бериш сўровига жавобан.
Мавзуга оид
09:51 / 15.05.2025
Мерц: Нетаняҳу ХЖС ордерига қарамай, Германияга ташриф буюриши мумкин
22:07 / 13.05.2025
Исроил тез орада Ғазога «тўлиқ куч билан» киради – Нетаняҳу
09:05 / 09.04.2025
Трамп Оқ уйда матбуот кўз ўнгида Нетаняҳуни таҳқирлади — Исроил ОАВ
11:03 / 05.04.2025