Иқтисодиёт | 15:32 / 11.12.2024
1900
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон маҳсулотларини Қозоғистон портлари орқали ташиш йўлга қўйилади

Ўзбекистон бош консули Жамолиддин Абдукаримов Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги "Қуриқ порт" бош директори Серик Ахметов билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА

Порт раҳбари бандаргоҳнинг айни пайтдаги ҳолати, инфратузилма имкониятларини кенгайтириш учун халқаро ҳамкорлар билан олиб борилаётган ишлар хусусида сўзлаб берди.

"Қуриқ порт"ни келгусида ривожлантириш учун бир қатор инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган, шу жумладан портда "Саржа" кўп функцияли денгиз терминали қурилиши якунланмоқда. Ушбу транспорт-логистика маркази лойиҳаси дон ва кўп функцияли терминаллар ва умумий юк терминаллари қурилишини ўз ичига олади. Бу портнинг юк ўтказувчанлик имкониятини сезиларли даражада оширади", деди у.

Қозоғистон томони ўзбекистонлик экспортчилар мурожаатларини қабул қилиш ва улар билан яқиндан ишлашга тайёрлигини билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид