Ўзбекистон | 20:52 / 16.12.2024
2698
2 дақиқада ўқилади

Air Arabia Ўзбекистонга янги йўналишни очади

Авиакомпания Шаржа ва Абу-Дабидан кейин Рас-ал-Ҳайма шаҳридан ҳам Тошкентга парвозларни йўлга қўяди.

Фото: adwonline.ae

Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги биринчи ва энг йирик арзон нархлардаги Air Arabia авиакомпанияси Бирлашган Араб Амирликларининг Рас-ал-Ҳайма шаҳри ва Тошкент ўртасида янги йўналиш очганини эълон қилди.

Парвозлар Рас-ал-Ҳайма халқаро аэропортини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти билан боғлайди ва 27 декабрдан бошлаб, ҳар ҳафта жума кунлари амалга оширилади.

Бу ҳақда Air Arabia гуруҳи бош директори Одил Ал-Алий шундай деди: «Биз Ўзбекистон пойтахти Тошкентга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилгани, бу эса Рас-ал-Ҳаймадан ўсиб бораётган тармоғимизни янада кенгайтирилганини эълон қилишдан мамнунмиз. Ушбу янги маршрут бизнинг сайёҳлик таклифимизни ривожлантириш ва йўловчиларимизга ишончли ва арзон ҳаво саёҳатларини таклиф қилишни давом эттиришга содиқлигимизни акс эттиради».

Тошкентга янги йўналиш қўшилиши билан Air Arabia энди Рас-ал-Ҳаймадан саккизта шаҳарга, жумладан Қоҳира (Миср), Исломобод (Покистон), Лоҳур (Покистон), Пешовар (Покистон), Жидда (Саудия Арабистони), Каликут (Ҳиндистон) ва Москвага (Россия) парвоз қилади. Бундан ташқари, ҳозир авиаташувчи Шаржа ва Абу-Дабидан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид