Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди
Ўзбекистон бўйича 20-22 декабр кунларига об-ҳаво прогнози берилди.
Фото: Kun.uz
Бугун кундузи Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ўзгидромет хабарига кўра, шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 0...+5 даража, жанубда +8 даражагача бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ҳарорат 21–22 декабрда кечалари –5...–10 даражагача пасаяди, кундуз кунлари –2...+3 даража атрофида бўлади.
Тошкент шаҳрида: бугун вақти-вақти билан бироз қор ёғади, туман тушади. Ҳарорат 0...+2 даража бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари –5...–7 даража, кундуз кунлари 0...+3 даража бўлади.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025