Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга дунёнинг нуфузли 23 та меҳмонхона бренди кириб келяпти
Бўстонлиқда 10 миллиард долларлик Sea Breeze номли йирик марказ қурилишини бошлашга келишиб олинди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқот бошланди.
Туризм соҳасида ҳам катта ишлар қилинди. Тадбиркорларнинг 6,5 триллион сўм сармояси билан 24 минг ўринли меҳмонхоналар ишга тушди.
Келгуси йилда меҳмон ўринлари яна 30 мингга ошади. Тадбиркорлар бунга 10 триллион сўм инвестиция киритишга тайёр.
Бу йил ишга тушган 17 та йирик савдо ва туристик масканга қўшимча яна 25 та шундай мажмуа қўшилади.
Бўстонлиқда 10 миллиард долларлик Sea Breeze номли йирик марказ қурилишини бошлашга келишиб олинди. Шунингдек, мамлакатимизга дунёнинг нуфузли Swissôtel, Sheraton, Ritz-Carlton, Novotel, Pullman, Marriott, ibis, Mercure каби 23 та меҳмонхона брендлари кириб келяпти.
Савдони ривожлантириш бўйича алоҳида компания очилиб, экспортни молиялаштириш учун 350 миллион доллар ажратилди. Натижада берилган ҳар 1 доллар ҳисобига тадбиркорлар 6 долларлик экспорт қилди.
Келгуси йилда бунга яна 300 миллион доллар берилиши белгиланди.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025