Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дорихоналар ва клиникалар апрелдан ҚҚС тўлашга ўтади
2025 йил апрелидан Ўзбекистондаги барча дорихоналар ва клиникалар қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтади.
2025 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлай бошлайди.
27 декабрдаги фармонга кўра, бунда реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича берилган онлайн назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеклари, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботлар автоматик тарзда шакллантириб борилади.
Бундан ташқари, фармацевтика ишлаб чиқаришда қўлланадиган импорт полизтилен хомашёси учун белгиланган акциз солиғини бекор қилиш кўзда тутилган.
Ўзгартиришлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини 2025 йил мартигача ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган. Шундан сўнг у парламент ва президент томонидан тасдиқланиши керак.
Мавзуга оид
16:08 / 24.05.2025
82 миллиард сўмлик ҚҚС тадбиркорларга ноқонуний қайтарилгани аниқланди – ДХХ
11:39 / 05.05.2025
Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди
12:11 / 27.03.2025
Барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўловчисига айланади
10:56 / 18.03.2025