Жаҳон | 15:53 / 04.01.2025
2000
2 дақиқада ўқилади

Германияда бошпана учун сўровлар сони 30 фоизга камайди

2024 йилда Германия расмийларига бошпана сўраб 230 мингга яқин ариза тушган бўлса, бир йил аввал – 329 мингта, деб ёзади WamS. Ички ишлар вазирлиги яқин кунларда расмий статистикани тақдим этади.

Фото: AFP

2024 йилда Германияда бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони 30 фоизга қисқариб, 230 мингга яқинни ташкил қилди. Бу ҳақда 3 январ, жума куни Welt am Sonntag (WamS) газетаси ҳукумат доираларидаги суҳбатдошларига таяниб ёзди.

Бир йил аввал Германия расмийларига 329 мингта шундай ариза келиб тушган. Германия Ички ишлар вазирлиги яқин кунларда якуний статистикани тақдим этади.

Германияда энг кўп бошпана сўровлари кузатилган йиллар

Германия тарихида бошпана сўраб мурожаат қилишнинг йиллик сони ҳозирги даражадан бор-йўғи олти марта ошган: 1991-1993 йиллардаги Югославия урушлари пайтида, 2015-2016 йиллардаги миграция инқирозининг энг юқори чўққисида ва 2023 йилда, дея қайд этади нашр.

Ишдан кетаётган федерал ҳукумат бир неча ой давомида бошпана изловчилар оқимини камайтиришдаги муваффақиятини эълон қилди, аммо мақсад сифатида фақат 2023 йилдан фойдаланди. Шу билан бирга, «светофор коалицияси» ҳокимиятда бўлган биринчи тўлиқ йил бўлган 2022 йилда бошпана сўровлари сони 2021 йилга нисбатан 47 фоизга ошди, дея тушунтиради WamS. 2023 йилда бу кўрсаткич бир йил аввалгига нисбатан 51 фоизга ошган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид