Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Elisa компанияси Финландия ва Эстония ўртасидаги кабелларни таъмирлади
Elisa Eesti AS вакилларининг сўзларига кўра, ишларни тугатиш санасига об-ҳаво шароити таъсир кўрсатди. Маълум қилинишича, зарар Эстония ва Финландияда тақдим этилган телекоммуникация хизматларига таъсир қилмаган.
Elisa Eesti AS компаниясининг Финландия ва Эстония ўртасидаги 2024 йил охирида шикастланган иккита сувости кабели таъмирланди. Бу ҳақда 6 январ, душанба куни Финляндиянинг yle ахборот агентлиги хабар берди. Компания вакилларининг сўзларига кўра, ишларни якунлаш санасига об-ҳаво шароити таъсир кўрсатган. Elisa'дан таъкидланганидек, зарар ҳар икки мамлакатда тақдим этилган телекоммуникация хизматларига таъсир қилмаган.
Эстония ва Финландия ўртасидаги учта алоқа кабелига зарар етказилди
ERR порталининг 26 декабр куни хабар беришича, Финландия кўрфазида Эстония ва Финландия ўртасидаги учта алоқа кабели шикастланган. «Чоршанба куни кечқурун Elisa Eesti AS ва CITIC Telecom CPC Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва техник тартибга солиш департаменти (TTJA)га Эстония ва Финландия ўртасида сувости кабелларидаги узилишлар ҳақида хабар беришди», — дейилади нашрда.
Техник назорат бўлими маълумотларига кўра, Elisa концернига тегишли иккита алоқа кабели узилган ва CITIC Telecom компаниясига тегишли битта алоқа кабели шикастланган. «Айни пайтда узилишлар сабаблари номаълум, аммо кабел эгалари уларни таъмирлаш устида ишламоқда ва бу фойдаланувчиларга таъсир қилмади», деганди Эстония Иқтисодий ишлар ва коммуникациялар вазирлиги матбуот котиби Лаура Лаастер.
Мавзуга оид
14:55 / 16.04.2025
Швеция кабеллар қасддан узилгани бўйича ҳеч қандай далил топмади
14:55 / 28.01.2025
Швеция махсус хизмати Болтиқ денгизидаги кабел шикастланишини текширмоқда
17:18 / 27.01.2025
Латвия ва Швеция ўртасидаги сувости кабелига шикаст етказишда гумонланган кема ҳибсга олинди
12:25 / 07.01.2025