Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини янгилайди
2025 йилда 9 та назорат-ўтказиш пунктини модернизация қилишни якунлаш режалаштирилган.
Қозоғистонда автомобил назорат-ўтказиш пунктларини кенг кўламли модернизация қилиш давом этмоқда. Бугунги кунга қадар янгиланиш Хитой, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегарадаги жами 9 та назорат-ўтказиш пунктига таъсир кўрсатди.
Қозоғистон ҳукумати матбуот хизматининг маълум қилишича, режалаштирилган ишлар доирасида ўтказиш қобилияти кунига 6 баробарга, ўртача 170 дан 960 автомобилгача оширилади. Шунингдек, чегарани кесиб ўтиш вақти 30 дақиқагача қисқартирилади. 9 та назорат-ўтказиш пунктини модернизация қилиш ишлари 2025 йилда якунланади.
Бундан ташқари, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ташқи чегарасидаги барча 10 та автомобил чегара постларида автоматлаштирилган электрон навбат тизими жорий этилди. Ундан Qoldau.kz платформасида ва «CargoRuqsat» мобил иловаси орқали фойдаланиш мумкин.
Қайд этилишича, тизимнинг жорий этилиши республика аҳамиятига молик йўллар бўйлаб автотранспорт воситаларининг тўпланишини бартараф этиш имконини берган ва ташиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаган.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025