Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навалний «экстремистлар ва террорчилар» рўйхатидан чиқарилмади
Росфинмониторинг Алексей Навалнийнинг онасининг ўғлини «экстремистлар ва террорчилар» рўйхатидан чиқариш ҳақидаги илтимосини рад этди. Хизматнинг жавоби ёзилган ҳужжатни сиёсатчининг беваси Юлия Навалная нашр этган.
Россия Федерациясининг Федерал молиявий мониторинг хизмати (Росфинмониторинг) ҳалок бўлган мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийни «экстремистлар ва террорчилар» рўйхатидан чиқаришдан бош тортди. Россия хизматининг жавоби ёзилган ҳужжат 10 январ, жума куни Telegramʼда сиёсатчининг беваси Юлия Навалная томонидан эълон қилинди. Ҳужжатдан маълум бўлишича, Навалнийнинг онаси Людмила тегишли сўров бўйича Росфинмониторинг билан боғланган.
«Улар Алексейдан вафот этганидан кейин ҳам қўрқяпти, - деди Юлия Навалная хизматнинг жавобига изоҳ бериб. - Бу нима учун керак? Шубҳасиз, Алексейга банк ҳисобларини очишни тақиқлаш учун эмас. Бу энди мумкин эмас. Буни сизни қўрқитиш мақсадида қилишяпти, ҳатто Алексейни эслашдан қўрқишингизни ва унинг исмини аста-секин унутишингизни хоҳлашяпти». Мухолифатчининг беваси Россия қонунчилигига кўра, шахснинг ўлими «олиб ташлаш учун сўзсиз асос (Росфинмониторинг рўйхатидан)» эканини таъкидлаб, қарор устидан шикоят қилишга ваъда берди.
РФда Навалний китобининг электрон версиясини бепул юклаб олиш мумкин
30 декабр куни чоп этилган Алексей Навалнийнинг «Патриот» хотиралар китобининг электрон версиясини Россиядан фойдаланувчилар бепул юклаб олишлари мумкин. Бу ҳақда россиялик мухолифатчининг беваси Юлия Навалная маълум қилди ва бунинг учун рўйхатдан ўтиш ёки маълумот қолдиришнинг ҳожати йўқлигини таъкидлади: «Шунчаки сайтга киринг, махсус тугмани босинг — шунда сизда китоб бўлади».
«Мен бу китобни иложи борича кўпроқ одамлар ўқишини хоҳлайман», — деб ёзди у ижтимоий тармоқларда. Навалная постга қўшилган видеомурожаатида тушунтирганидек, «ўнлаб мамлакатларда миллионлаб одамлар шунчаки дўконга бориб сотиб олиш имконига эга экани, лекин Россияда бу ҳали мумкин эмаслиги яхши эмас».
Бошқа мамлакатлар аҳолиси Навалнийнинг электрон форматдаги хотираларини 10 еврога сотиб олишлари мумкин.
Бир вақтнинг ўзида 26 тилда нашр этилган Алексей Навалнийнинг «Патриот» автобиографияси 22 октябр куни сотувга чиқди. Германияда китоб Fischer томонидан нашр этилган. Нашриёт веб-сайтида таъкидланганидек, бу - «ўз эътиқодлари учун энг юқори нархни тўлаган қўрқмас мухолифат лидерининг кучли ва таъсирли автобиографияси».
Мавзуга оид
12:15 / 17.03.2025
Миланда Алексей Навалнийга ёдгорлик ўрнатилди
09:12 / 17.02.2025
Юлия Навалная эри номидаги сиёсий мукофот ҳақида эълон қилди
08:20 / 17.02.2025
Der Spiegel: Бербок ярим йил Навалнийнинг алмашинувини блоклаган
22:25 / 16.02.2025