Ўзбекистон | 14:39 / 13.01.2025
1096
1 дақиқада ўқилади

“Орол водийси” иқлим технологиялари экспо-ҳаби ташкил этилади

Мўйноқ шаҳри атрофидаги орол туби тикланади, иқлим технологиялари ва зарар кўрган экотизимларни тиклашга ихтисослашган компаниялар кластери ташкил этилади.

Фото: Kun.uz

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Унга кўра, “Орол водийси” иқлим технологиялари экспо-ҳаби ташкил этилади.

Мўйноқ шаҳри атрофидаги орол туби тикланади, иқлим технологиялари ва зарар кўрган экотизимларни тиклашга ихтисослашган компаниялар кластери ташкил этилади.

Қум тўсиқлари ва шамол муҳофаза йўллари ёрдамида қум фиксация қилинади. Оролбўйи минтақаси учун кўп шериклик траст фонди маблағлари жалб этилади.

Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни 2,1 млн гектарга етказиш режалаштирилган.

Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи минтақасида ўрмон барпо этиладиган майдонлар аниқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида “яшил қопламалар” барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

Молиялаштириш масаласини ҳал этиш, талаб этиладиган маблағларни ажратиш кўзда тутилган.

Ўрмон барпо этиш ишларини амалга ошириш ва умумий ўрмонзорлар майдонини 2,1 млн гектарга етказиш мўлжалланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид