Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистондаги ҳарбий парадда робот итлар иштирок этди
Роботлар йўл танламайди. Ҳинд армияси улардан разведка ва сапёрлик мақсадларида фойдаланмоқда.
Ҳиндистонда Армия куни муносабати билан тантанали ҳарбий парад ўтказилди. Параднинг энг диққатга сазовор қисми робот итлар ротаси бўлди, деб ёзмоқда Times of India.
ARCV MULE йўлтанламас роботлар қуроллар, тунги кўриш камералари, тепловизорлар ҳамда дронларни таший олади. Улар зинапоялар ва бошқа қияликларда бемалол ҳаракатланади. Роботлар об-ҳавонинг экстремал ўзгаришларига чидамли. Ҳинд армияси улардан кўпинча разведка ва сапёрлик миссияларида фойдаланмоқда.
Параддан эълон қилинган видеода операторлар бошқаруви остида бир текис юраётган робот-аскарлар кўрсатилган. Роботлаштирилган итлар “отжимания” машқини ҳам бажара олади.
Ҳиндистон 2024 йилнинг июн ойида тахминан 100 та шундай роботни қабул қилган. Армияда уларни хачир деб аташади.
Аввалроқ хитойлик олимлар сунъий идрок асосида автоном ишлай оладиган биринчи қутқарувчи роботни яратганди. Робот сунъий идрок асосида ишлайди, у инсон аралашувисиз кеча-ю кундуз навбатчилик қилиши мумкин.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025