Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ҳиндистоннинг йирик конгломерати билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг Reliance Industries Limited компанияси стратегик тараққиёт бўйича президенти Камал Нанавати билан учрашув ўтказди.
Элчи мамлакатда сўнгги йилларда ҳаётга татбиқ этилаётган янгиланиш жараёни, миллий иқтисодиётни изчил ривожлантириш, турли йўналишларда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, хорижлик сармоядорлар ва тадбиркорларнинг муваффақиятли фаолияти учун яратилган қулай ва жозибадор муҳит ҳақида сўзлаб берди.
Reliance Industries Limited Ҳиндистоннинг энг йирик нодавлат компанияларидан бири бўлиб, унинг фаолият кўлами энергетика, нефт-кимё, тўқимачилик, телекоммуникация, чакана савдо ва бошқа соҳаларни қамраб олган.
Шу сабабли мамлакатнинг ушбу соҳалардаги улкан салоҳияти ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд бўлган кенг имкониятлар ҳақидаги батафсил маълумот катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Reliance Industries Limited ўртасида нефт-кимё, тўқимачилик, қайта тикланадиган энергетика ва бошқа долзарб йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025