Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифати оширилади
“KfW банки (Германия Федератив Республикаси) иштирокидаги “Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифатини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
“Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифатини ошириш” лойиҳаси бўйича қуйидагилар тасдиқланди:
- лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
- лойиҳани амалга ошириш доирасида KfW банкининг қарзларини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти тиббиёт муассасалари учун харид қилинадиган тиббий жиҳозлар тақсимоти;
- харид қилинадиган махсус автотранспорт воситаларининг ҳудудлар бўйича тақсимоти.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш, грантлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Харидлар маркази” давлат муассасаси Лойиҳани амалга ошириш доирасида тузилган шартномалар бўйича юк қабул қилувчи контрагент ҳисобланади.
Адлия вазирлиги Ўзбекистон ва KfW банки ўртасида имзоланган қарз ва грант битимлари бўйича юридик хулоса беради.
Мавзуга оид
20:52 / 15.03.2025
Германияда тиббиёт ходими сменани «тинч ўтказиш» учун 9 кишини ўлдирганликда айбланди
22:11 / 11.03.2025
Диего Марадонани даволаган шифокорлар судланади
19:11 / 07.03.2025
Беморнинг COVID оқибатида йўқолган ҳид ва таъм билиш қобилиятини тиклаш усули топилди
18:18 / 28.02.2025