Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон сайёҳлик поездлари қатнови тўғрисида битим имзолади
Остона шаҳрида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида сайёҳлик поездлари қатнови тўғрисида битим имзоланди.
Inbusiness.kz ахборот агентлигининг маълум қилишича, "Ўзбекистон темирйўллари" АЖ ва Қозоғистоннинг "Пассажирские перевозки" АЖ компаниялари раҳбарлари ўртасидаги учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасида йўловчи ташиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Қайд этилишича, икки давлат ўртасида сайёҳлик поездлари қатнови тўғрисида битим имзоланган, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланган. Бу йўналишдаги илк қадамлардан бири Jibek Joly сайёҳлик поездининг ишга туширилиши бўлди.
"Шунингдек, бошқа йўналишларда ҳам шунга ўхшаш туристик маршрутлар йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқишга қарор қилинди. Хусусан, янги "Остона-Самарқанд" халқаро йўналиши кўриб чиқилмоқда", - дейилади мақолада.
Агентлик хабарига кўра, ташриф давомида йўловчи ташишни бошқариш, ҳаракатланувчи таркибга техник хизмат кўрсатиш, ахборот тизимларини жорий этиш ва чипталарни онлайн сотишни ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
11:06 / 11.04.2025
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида "Фарғона водийсининг олтин сайёҳлик ҳалқаси" яратилади
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
14:52 / 28.02.2025