Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қидирувда бўлган ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилинди
У бир қанча фирибгарлик жиноятларини содир этиб, фуқароларга катта миқдорда зарар етказганликда айбланмоқда.
Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган, бир қанча фирибгарлик жиноятларини содир этиб, фуқароларга катта миқдорда зарар етказганликда айбланиб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан 2023 йилдан бери қидирувда бўлган 1991 йилда туғилган И.А. Тошкент шаҳрига депортация қилинди.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига, шунингдек, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралган.
Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
17:02 / 21.05.2025
Россияда мигрантларни мобил илова орқали кузатиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди
11:15 / 20.05.2025
АҚШ «ихтиёрий депортация» дастури бўйича дастлабки мигрантларни чиқариб юборди
10:24 / 20.05.2025