Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг яна бир ҳудуди мигрантлар меҳнатини чеклади
Чувашияда хорижий фуқароларга бир қатор соҳаларда ишлаш тақиқланди.
Россиянинг Чувашия ҳудуди раҳбари Олег Николаев 2025 йилдан бошлаб минтақада мигрантларнинг иқтисодиёт муҳим тармоқларида ишлаши чекланиши ҳақидаги фармонни имзолади, деб ёзди «Коммерсант».
Жумладан, хорижий фуқароларга алкогол ва тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси, жамоат транспорти ва такси, шунингдек, таълим, маданият, спорт ва кўнгилочар соҳаларда ишлаш тақиқланди.
Қайд этилишича, фармоннинг имзоланиши миграция қонунчилиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва россияликларни ишга жойлаштириш масалаларида қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Иш берувчилар 1 апрелгача чет эллик ишчилар сонини қайта кўриб чиқиши ва уларни янги қоидаларга мувофиқлаштириши керак.
Қайд этилишича, «бу тақиқ Қозоғистон, Арманистон, Беларус ва Қирғизистон фуқароларига, шунингдек, Россияда рухсатномасиз ишлаш ҳуқуқига эга бўлган юқори малакали мутахассисларга» тааллуқли эмас.
Йил бошида Чувашия мигрантлар меҳнатига деярли ҳеч қандай чекловлар бўлмаган Россиянинг 40 га яқин минтақалари қаторида эди. Энди у мигрантлар деярли ҳеч қаерда ишлаши мумкин бўлмаган ҳудудлар рўйхатига қўшилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025