Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриянинг янги ҳукумати Россиядан Асадни экстрадиция қилишни сўради — ОАВ
Сурия собиқ президенти Башар Асад ва унинг оиласи 2024 йил 8 декабр куни мамлакатни ташлаб, Россияга қочган эди.
Суриянинг янги расмийлари Россиядан мамлакат собиқ президенти Башар Асадни экстрадиция қилишни сўради. Бу ҳақда Reuters агентлиги муҳокамалардан хабардор манбага таяниб хабар берди.
Қайд қилинишича, талаб Сурияда ҳукмронликни қўлга олган Ҳайъат Таҳрир аш-Шом (ҲТШ) гуруҳи етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жўлоний томонидан илгари сурилган.
Reuters агентлиги Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковдан Асадни экстрадиция қилиш таклифи ҳақида сўради. Аммо Песков бу маълумотга изоҳ бермади.
Сурия собиқ президенти Башар Асад ва унинг оиласи 2024 йил 8 декабр куни мамлакатни ташлаб, Россияга қочган эди. Дмитрий Песков унга бошпана бериш ҳақидаги қарор шахсан президент Владимир Путин томонидан қабул қилинганини айтди. Россия 2011 йилда Сурияда бошланган фуқаролар урушида Башар Асадни қўллаб келган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025