Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тебинбулоқ кон-металлургия комбинати НДТУ билан ҳамкор бўлади
Президент қарори билан Нукус давлат техника университети (НДТУ) ташкил этилмоқда.
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали негизида Нукус давлат техника университети ташкил этилади.
Тебинбулоқ кон-металлургия комбинати таклифлари асосида мунтазам равишда мустақил таълим ва танлов фанлари дастурларига замонавий фанларни киритиш, шунингдек, университет талабаларининг малакавий амалиётини бевосита комбинатда ўтказишни таъминлаш режалаштирилмоқда.
2025-2026 ўқув йилидан бошлаб университетда "экология ва атроф-муҳит муҳофазаси", "атроф-муҳит муҳандислиги", "кимёвий муҳандислик", "электр муҳандислиги", "қайта тикланувчи энергия манбалари", "технологик машиналар ва жиҳозлар" йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш улуши оширилади.
Мавзуга оид
20:41 / 10.09.2019
Тебинбулоқ кони базасидаги кон-металлургия мажмуаси нега керак? Масъуллар батафсил маълумот берди
23:10 / 20.08.2019
Тебинбулоқ негизида мамлакат саноатида улкан лойиҳа амалга оширилади — Президент кон-металлургия комплекси қурилиши лойиҳаси билан танишди
23:13 / 12.01.2018