Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доҳада Ватандошлар марказини тузишга келишиб олинди
Ўзбекистон элчихонасида Қатарда яшаётган, нуфузли давлат ва хусусий ташкилотларда вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев бошчилигидаги мамлакат делегацияси иштирок этди.
Мулоқот давомида ватандошларнинг яшаш, турмуш шароитлари, соғлиқлари, иш ва ўқиш жойлари ҳамда муаммолари ўрганилди.
Шунингдек, Ўзбекистондан Қатарга вақтинча ишлаш учун келаётган юртдошларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш, уларга зарур шароитларни яратиш ва ҳақ-ҳуқуқларини мустаҳкам ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.
Юртдошлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни тизимлаштириш ҳамда фуқароларни бирлаштириш мақсадида Доҳа шаҳрида Ватандошлар марказини тузишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
11:41 / 02.09.2024
Ўзбекистон ЮНEСКОнинг халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлди
13:53 / 16.08.2024
Оқ уй: Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар Доҳада давом этмоқда
13:52 / 09.08.2024
Ўзбекистонда халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ташкил этилади
14:10 / 02.08.2024